Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилиги

Сув ресурсларидан ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ

Солиқлар

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар Ўзбекистон ҳудудида сувдан бирламчи фойдаланишни ёки сувни истеъмол қилишни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари ва деҳқон хўжаликларидан иборат.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ сув ўлчагич асбоблар кўрсаткичлари асосида фойдаланилган сувнинг ҳажми бўйича аниқланади. Сувдан ўлчагич асбобларсиз фойдаланилган тақдирда, унинг ҳажми сув объектларидан сув олиш лимитларидан, экинлар ҳамда яшил дарахтзорларни суғориш нормаларидан ёки маълумотларнинг тўғрилигини таъминловчи бошқа усуллардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Сувдан фойдаланиш учун белгиланган лимитлардан ортиқча сув олинганда, сув ресурсларидан рухсат берувчи ҳужжатларсиз фойдаланилганда, бундай ортиқча қисм бўйича солиқ ставкалари 5 баравари миқдорида белгиланади.
Солиқ ҳисоботи солиқ органларига қуйидаги муддатларда йилда 1 марта тақдим этилади:
  • тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай
  • қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан жорий йилнинг 15 декабридан кечиктирмай

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ

Ўзбекистон ҳудудида ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олишни ёки техноген минерал ҳосилалардан фойдали қазилмаларни ажратиб олишни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўловчилар деб эътироф этилади.
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ фойдали қазилмани қазиб олиш ҳажми ҳамда қазиб олинган қора, қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металларнинг, шунингдек ноёб элементларнинг ҳақиқатда реализация қилинган ҳажми бўйича аниқланади.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботи ҳар бир ой ва квартал тугагандан кейин солиқ органларига ҳар ойда, кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этилади.
Солиқни тўлаш тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳар ойда кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай амалга оширилади.