Фойда солиғи ва уни тўловчилар
Қуйидагилар фойда солиғини тўловчилар деб эътироф этилади:
- йил давомида товар ёки хизматларни реализация қилишдан олган даромади 1 миллиард сўмдан ортиқ бўлган ёки ўз ихтиёри билан фойда солиғини тўлашга ўтган тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар
- Ўзбекистон норезидентлари бўлган компаниялар, шу жумладан Ўзбекистонда фаолиятни доимий муассасалар орқали амалга оширадиган чет эл тузилмалари
Қоида тариқасида, тадбиркорлик субъектлари томонидан олинган фойда (яъни, даромад ва харажатлар ўртасидаги фарқ) фойда солиғига тортилади. Текин олинган мол-мулк ва хизматлар бозор қиймати бўйича солиқ тўловчининг даромади деб эътироф этилади.
Ўзбекистон резиденти бўлган тадбиркорлик субъектлари учун фойда солиғи ставкалари:
Тадбиркорлик субъектлариСтавкаБанклар 20%
Полиэтилен гранула ишлаб чиқарувчилар 20%
Асосий фаолият сифатида мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчилар 20%
Бозор ва савдо комплексларида хизмат кўрсатишдан олинган фойда 20%
овар ва хизматларнинг электрон савдосини амалга оширувчилар (агар жами йиллик даромаднинг камида 90 фоизини ташкил этса) 7.5%
Ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи солиқ тўловчилар (агар жами йиллик даромаднинг камида 90 фоизини ташкил этса) 0%
Ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилувчилар ва балиқ хўжалиги корхоналари (агар жами йиллик даромаднинг камида 90 фоизини ташкил этса) 0%
Қолган солиқ тўловчилар 15%
Полиэтилен гранула ишлаб чиқарувчилар 20%
Асосий фаолият сифатида мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчилар 20%
Бозор ва савдо комплексларида хизмат кўрсатишдан олинган фойда 20%
овар ва хизматларнинг электрон савдосини амалга оширувчилар (агар жами йиллик даромаднинг камида 90 фоизини ташкил этса) 7.5%
Ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи солиқ тўловчилар (агар жами йиллик даромаднинг камида 90 фоизини ташкил этса) 0%
Ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилувчилар ва балиқ хўжалиги корхоналари (агар жами йиллик даромаднинг камида 90 фоизини ташкил этса) 0%
Қолган солиқ тўловчилар 15%
Йил чораги (квартал) якунлари бўйича фойда солиғи суммаси солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда аниқланади. Солиқ ҳисоботи квартал якунлари бўйича — кейинги ойнинг 20-чи кунидан кечиктирмай топширилади. Йил якунлари бўйича — кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай топширилади. Солиқни тўлаш солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай амалга оширилади.
Олдинги йил учун жами даромади 5 миллиард сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар фойда солиғи бўйича ҳар ой аванс тўловларини тўлайди.
Фойда солиғи бўйича имтиёзлар
Товарлар ва ишларни экспортга реализация қилишдан олинган фойда 0% ставка бўйича фойда солиғига тортилади (яъни, фойда солиғи тўланмайди). Товарларни экспорт қилиш юзасидан даромадлар товарлар (хизматлар) экспортга чиқарилган кундан эътиборан 180 календарь куни ичида келиб тушмаган тақдирда, солиқ имтиёзи қўлланилмайди.
Дивидендлар тарзидаги даромадлар 5% ставка бўйича фойда солиғига тортилади.
Қуйидагилар даромад сифатида ҳисобга олинмайди ва фойда солиғига тортилмайди:
- компания устав фондига қўшилган маблағлар
- кўп квартирали уйларни бошқарувчилар томонидан умумий мол-мулкни бошқариш, унга техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш, туташ ер участкаларини ободонлаштириш бўйича бажарилган ишлардан олинган маблағлар
- суғурта шартномалари бўйича суғурта товони тарзида олинган маблағлар
- кредит ёки қарз шартномалари бўйича маблағлар
- олинган грантлар, инсонпарварлик ёрдами ва мақсадли тушумлар
- солиқ қонунчилигига мувофиқ ҳисобдан чиқарилган пенялар ва жарималарнинг суммаси
Фойдани аниқлашда чегириб ташланмайдиган харажатлар
Солиқ тўловчилар солиққа тортиладиган фойдани аниқлашда жами даромадидан айрим харажатларни чегириб ташлолмайди. Чегириб ташланмайдиган харажатлар жумласига қуйидагилар киради:
- хайрия ёрдамини амалга ошириш учун харажатлар (бундан меценатлик кўмагини кўрсатиш, ўқув-тарбия муассасаларига ёки етим болаларга моддий ёрдам кўрсатиш мустасно)
- текин берилган мол-мулкнинг қиймати ва у билан боғлиқ бўлган харажатлар
- ортиқча тарзда атроф-муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндилар жойлаштирганлик учун компенсация харажатлари
- лойиҳалар ва қурилиш-монтаж ишларидаги камчиликларни бартараф этишга доир харажатлар
- айбдорлари аниқланмаган талон-торож қилишлар ва камомадлардан кўрилган зарарлар
- бошқа шахслар учун тўланган солиқлар
- солиқ текширувлари натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва йиғимлар
- солиқ тўловчининг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга доир харажатлари
- хўжалик шартномалари шартларини бузганлик учун тўланган жарималар, пенялар
Ўтган давр даромади ва харажатлари бўйича тузатиш киритиш
Ҳисобот солиқ давридаги даромад ёки харажатлар миқдорининг солиқ базасини аниқлашда илгари даромад ёки харажат деб эътироф этилган сумма доирасида кўпайиши ёки камайиши тузатиш киритиш деб эътироф этилади.
Даромадлар ва харажатларга қуйидаги ҳолларда тузатиш киритилиши лозим:
- товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда
- битим шартлари ўзгартирилганда
- нархлар ўзгартирилганда, сотиб олувчи томонидан чегирмадан фойдаланилганда
- кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда
Даромадлар ва харажатларга тузатиш киритиш қуйидаги муддатлар ичида амалга оширилади:
- кафолат муддати белгиланган товар ва хизматлар бўйича — кафолат муддати доирасида
- суғурта мукофотлари бўйича — шартномани бекор қилиш пайтида
- бошқа ҳолларда 1 йиллик муддат доирасида
Даромадлар ва харажатларга тузатиш киритиш тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Узоқ муддатли контрактлар бўйича даромадлар
Агар тузилган контрактлар шартларида хизматларни босқичма-босқич топшириш назарда тутилмаган бўлса, узоқ технологик циклли ишлаб чиқариш (бир кварталдан ортиқ муддат) бўйича хизматларни реализация қилишдан олинган даромад бухгалтерия маълумотлари асосида солиқ тўловчи томонидан тақсимланади.
Узоқ муддатли контрактни кварталнинг охирига келиб ҳақиқатда ижро этиш контрактни бажариш бошлангандан эътиборан қилинган харажатларнинг солиштирма миқдорини контрактни бажаришга доир харажатларнинг умумий суммасида ҳисоб-китоб қилиш асосида аниқланади.
Кварталнинг охиридаги даромад қилинган харажатларнинг ҳисоб-китоб қилинган солиштирма миқдори ва контракт нархлари умумий суммасидан келиб чиқиб аниқланади.