Акциз солиғи
Акциз солиғини тўловчилар деб қуйидаги тадбиркорлик субъектлари эътироф этилади:
- Ўзбекистон ҳудудида акциз солиғи солинадиган товарларни ишлаб чиқарувчилар
- табиий газни истеъмолчиларга реализация қилишни амалга оширувчилар
- бензин, дизель ёқилғисини якуний истеъмолчиларга реализация қилишни, шунингдек газ тўлдириш станциялари орқали газни реализация қилишни амалга оширувчилар
- Ўзбекистон божхона ҳудуди орқали акциз тўланадиган товарларни олиб ўтувчилар
- акциз тўланадиган телекоммуникация мобил алоқа хизматларини кўрсатадиган компаниялар
Акциз тўланадиган товарларни экспортга реализация қилиш акциз солиғига тортилмайди.
Акциз солиғи ҳисоботи ҳар ойда, солиқ давридан кейинги ойнинг 10-чи кунидан кечиктирмай тақдим этилади. Акциз солиғини тўлаш солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади.
Импорт қилинадиган товарлар бўйича акциз солиғини тўлаш божхона қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.