Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилиги

Оилавий корхона

Тадбиркорлик субъектлари

Оилавий корхона тўғрисида маълумот

Оилавий корхона унинг иштирокчилари томонидан товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун ихтиёрий асосда, оилавий корхона иштирокчиларининг мол-мулки негизида ташкил этиладиган кичик тадбиркорлик субъектидир.
Оилавий корхона иштирокчиларининг энг кам сони 2 кишидан кам бўлмаслиги керак. Бир оилавий корхона иштирокчиси бир вақтнинг ўзида бошқа оилавий корхона иштирокчиси бўлиши мумкин эмас.
Оилавий корхона фаолияти унинг иштирокчиларининг шахсий меҳнатига асосланади. Оилавий корхона шунингдек ишчиларни ёллаш ҳуқуқига эга.
Оилавий корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш давлат хизматлари марказида ёки онлайн fo.birdarcha.uz сайти орқали амалга оширилади.
Оилавий корхона лицензия талаб килинадиган фаолият турларини фақат лицензия мавжуд бўлганда амалга ошириши мумкин.

Оилавий корхонанинг мулкий жавобгарлиги

Оилавий корхона ўз мажбуриятлари бўйича қонунга мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлган ўзига тегишли барча мол-мулк билан жавоб беради.
Оилавий корхона мол-мулки етарли бўлмаганда, оилавий корхона иштирокчилари ўзига тегишли мол-мулк билан жавобгар бўлади.

Оилавий корхона фаолияти амалга ошириладиган жой

Оилавий корхона фаолияти турар жой, шу жумладан ишлаб чиқариш, хўжалик бинолари ва бошқа иморатларда амалга оширилиши мумкин.
Оилавий корхона томонидан саноат тусидаги фаолиятни яшаш учун мўлжалланган турар жойларда амалга оширишга йўл қўйилмайди.